Ravon R2 россия бозоридаги хорижда ишлаб чиқарилган арзон машиналар рейтингининг етакчиси бўлди

Дата: 16:03, 01-02-2018.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – 2018 йил январида Ravon R2 ўзбек автомобили россия бозоридаги хорижда ишлаб чиқарилган арзон машиналар рейтингининг етакчиси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Daily-Motor.Ru нашрига асосланган ҳолда.

Ихчам R2 хэтчбеки 439 минг рубль (деярли $7,8 минг) туради. Машина РФда 1,25-литр ҳажмли автоматик тезлик узатиш қутиси бўлган двигатель билан сотилмоқда.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Россиядаги хорижда ишлаб чиқарилган арзон машиналар рейтингида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган яна бир модель ҳам бор. Бу Ravon Nexia модели бўлиб, унинг нархи 449 минг рубль ($7976,5).

Топ-10ликка яна икки “ўзбек”: Ravon R4 ва Ravon Gentra автолари ҳам кирган.

Сурат манбаи: http://proravon.ru/r3-complectation/

Янгилик билан ўртоқлашиш: