RAVON янги мижозларни жалб қилиш мақсадида футбол бўйича Россия термасининг расмий ҳомийси бўлди

Дата: 08:51, 05-10-2017.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – RAVON янги мижозларни жалб қилиш мақсадида футбол бўйича Россия термасининг расмий ҳомийси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

RAVON автомобилларини россия бозорида сотувчи “Равон Моторс Рус” компаниясининг ҳомийлик шартномаси 2017 йил 1 октябрдан кучга киради. Бу ойда россияликлар Жанубий Корея (7 октябр) ва Эрон билан (10 октябр) ўйнашади.

RAVON ҳомийлик шартномаси доирасида кенг турдаги имиж ва реклама ҳуқуқларидан, жумладан, ”RAVON – Россия футбол термасининг расмий ҳомийси” титулидан ҳам фойдаланиши мумкин.

“Биз Россия миллий термаси билан ҳамкорлик қила бошлаганимиздан жуда хурсандмиз. Мамлакатнинг бош жамоаси кундан кун юксалмоқда, таркибдаги асосий позицияларни секин-асталик билан ёшлар тўлдирмоқда. Буни кўрмай қолишнинг шунчаки иложи йўқ. Мен ишонаманки, Россия термаси Жаҳон Чемпионатига қадар бўлган йўл давомида номдор термаларга қарши ўзини ёрқин томондан намойиш қила олади ва илк бор Россияда ўтаётган мундиалда ҳам муносиб тўп суради. Умид қиламизки, бу ҳамкорлик Ravon маркасига бўлган эътиборни оширади, спортга чанқоқ бўлган ёшлар ҳамда доимо ҳаракатдаги одамлар қизиқишларига сабаб бўлади”, - деб иқтибос келтиради компания матбуот маркази “Ravon Motors Rus” ширкати бош директори Шароф Ашуровдан.  

“Россия Футбол Иттифоқи “Ravon Motors Rus” компаниясини миллий терма жамоа ҳомийларидан ташкил топган аҳил оилада кўришдан хурсанд. Ишонаманки, ҳамкорлик узоқ давом этади ва икки томонлама фойдали бўлади”, - деди ўз навбатида РФУ бош директори Александр Алаев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: