Ravon йил якунлари бўйича Қозоғистонда энг яхши сотилаётган 10 янги автомобиллар орасида олтинчи поғонани ушлаб турибди

Дата: 08:08, 20-11-2018.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – Ravon йил якунлари бўйича Қозоғистонда энг яхши сотилаётган 10 янги автомобиллар орасида олтинчи поғонани ушлаб турибди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон АвтоБизнес уюшмаси (ҚАБУ) маълумотларига таянган ҳолда.

“Ravon билан боғлиқ вазият ҳамон ҳал этилгани йўқ, дилерларда йил бошидан буён машиналар йўқ, шундай бўлсада ўзбек бренди йил якунлари бўйича 1727 сотилган авто билан (ўтган йилга нисбатан – 49,3% ) олтинчи поғонани ушлаб турибди”, - дейилади ҚАБУ хабарида.

Ravonдан юқорида Lada (1151 автомобиль, сентябрга нисбатан – 13,3%), ўн ойда жами – 10808 авто (2017 йилнинг муқобил даврига нисбатан +59,5%), Toyota (1040, – 9,2%, 10209, +33,7%),  Костанайда чиқарилган Hyundai (900, +4,4%, 6602, +135,6%), Kia (435, +139%, 2247, +17,1%) ва Nissan (272, –7,2%, 1934).

Ravonдан қуйида Renault (283, +32,9%, 1597, –25,2%), Volkswagen (175, –32,7%, 1218, +1,2%), Lexus (167, –6,7%, 1192, +23,1%) ва JAC (1036, +108,9%) бормоқда.

“Октябрда қозоғистонлик дилерлар 5464 енгил автомобиллар ва тижорат техникаси, шунингдек, 350 дона юк машиналари ва автобуслар сотишди. 2018 йилнинг тўққиз ойи яккунлари бўйича бозор 27% ўсиб, 49514 сотилган автомобилга етди (2017 йилнинг январ-октябрида 39141). Натижалар ўтган йилнинг умумий кўрсатичидан юқори”, - деб хулоса қилинади ҚАБУ хабарига.

Сурат манбаи: http://otv-media.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: