Ravonнинг Россиядаги сотувлари 209%гача ўсди

Дата: 17:30, 29-03-2018.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-феврал ойлари якунлари бўйича Ravon ўзбек автомобилларининг Россиядаги сотувлари 209%гача ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Европа бизнеси автоишлабчиқарувчилар уюшмаси (АЕБ) маълумотларига кўра,

2018 йилнинг январ-феврал ойларида россия бозорида Ravon маркасидаги 2 940 янги автомобиллар сотилган. Ўз навтабида, бу кўрсаткич ўтган йилнинг муқобил даврида 951тага тенг бўлган. Шундай қилиб, сотувлар 209%гача ошган. Ravon маркаси россия бозорида сотилган янги автомобиллар сони бўйича 18 ўринни эгаллаган.

Хусусан, 2017 йил февралида Ravon 506 тан машина сотгани ҳолда, 2018 йил февралида бу кўрсаткич 1 470 автомобилга етган.

Сурат манбаи: https://999.md/ro/9919664

Янгилик билан ўртоқлашиш: