Равшан Эрматов Бразилия ва Туркия термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ҳакамлик қилади

Дата: 14:32, 11-11-2014.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Бразилия ва Туркия термалари ўртасидаги 12 ноябрда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлик қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бразилия ва Туркия термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Истамбулдаги “Şükrü Saracoğlu” стадионида жорий йилнинг12 ноябрида бўлиб ўтади. Эрматовни Туркия Футбол федерацияси таклиф этган. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовалар кўмаклашадилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерациясиси матбуот хизматида.

Илгари икки жамоа ўртасида 1 дуранг ва бразилияликларнинг 2 ғалабаси қайд этилган.

Хусусан, ушбу учрашувга жамоалар бир-бирларига мос кайфиятда келмоқдалар.

Жаҳон чемпионати ярим финалида пентакампеонлар ўз юртларида Германия термасига 1:7 ҳисобида ютқазгани, кейинчалик учинчи ўйин учун ўйинда голландларга 0:3 ҳисобида яна бой бергани кўпчиликнинг эсида бўлса керак. Буларнинг бари ўйинчилар ва мураббийлар кайфиятида акс этмасдан қолмади. Сентябр ва октябрда бразилияликлар Колумбия, Эквадор, Аргентина ва Японияни енггани ҳам ҳеч бир иш бермади...

Бразилиядаги 2014 йилги ЖЧ саралаш босқичидаги муваффақиятсизлик Туркия термаси учун ўта аянчли воқеа бўлди. Бир очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаш туркларнинг руҳиятида акс этмасдан қолмади. Сентябр бошидан бери Туркия Дания термасини енгди, Исландия, Чехияга енгилди ва Латвия билан дуранг ўйнади.

Хуллас, ушбу ўйинни икки омадсиз ўртасидаги ўйин, деб бемалол айтиш мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Р.Эрматов жаҳон футболи тарихидаги жаҳон чемпионатларида жами 9 ўйинга ҳакамлик қилган биринчи реферидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: