Равшан Эрматов футбол бўйича Осиё кубоги очилиш ўйинига ҳакамлик қилади
Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси футбол бўйича 2015 йилги Осиё кубоги очилиш ўйинига ҳакамлик қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу ўйинда турнир мезбонлари бўлган австралияликлар Қувайт термасига қарши майдонга тушади. Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) кўмаклашадилар. Учрашув 9 январда Мельбурн шаҳрида тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, Қатарда бўлиб ўтган олдинги Осиё кубогида Эрматов 4 ўйин ўтказган эди. Шу жумладан, ўзбекистонлик ҳакам Австралия ва Япония ўртасидаги финал ўйинини ҳам бошқарган эди.