Равшан Эрматов “Кашима Антлерс” – “Гуанчжоу Эвергранд” ўйинининг бош ҳаками этиб тайинланди

Дата: 19:34, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов “Кашима Антлерс” (Япония) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) жамоалари ўйинининг бош ҳаками этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, бу 2017 йилги Осиё чемпионлари лигаси 1/8 финали доирасидаги жавоб учрашуви бўлади.

Р.Эрматовга  Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар кўмаклашиши кутилмоқда. Малайзиялик Сухайзи бин Шукри эса заҳира ҳаками қилиб тайинланган.

Қатар вакили Жассим Муҳаммад ал-Хаил инспектор-ҳакам, гонконглик Ченг Хин Чанг ўйин комиссари бўлишади.

Эслатиб ўтамизки, “Кашима Антлерс” – “Гуанчжоу Эвергранд” жамоалари ўйини 30 май куни Ибараки шаҳрида бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда “Гуанчжоу Эвергранд” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: