Равшан Эрматов Осиёда 2014 йилнинг энг яхши ҳаками бўлди

Дата: 16:14, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ - Осиё футбол конфедерацияси ҳудуддаги энг яхши футбол ўйинчилари, ҳакамлар, мураббий ва функционерларни эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ОФК йил лауреатларини тақдирлаш маросимида бешинчи маротаба Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Р. Эрматов тақдираш маросимида чиқиш қилар экан, замонавий футболда ҳакам жуда муҳим роль ўйнаши, чунки унинг малакаси ўйинга сезиларли даражада таъсир қилишини таъкидлаб ўтди.

“Ҳакамнинг тўғри қарорлари футболни янада чиройли ва мафтункор қилади, шунинг учун унинг роли катта. Осиё футбол конфедерацияси Осиёда ҳакамликнинг ривожи учун катта ишлар қилмоқда ва ҳозирда минтақа ҳакамлари малакаси бошқа қитъалар ҳакамлариникидан ёмон эмас”, - деди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: