Равшан Эрматов “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг 1/8 босқичи жавоб ўйинига хизмат кўрсатади
Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – Равшан Эрматов “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг 1/8 босқичи жавоб ўйинининг бош ҳаками этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эрматовга унинг олдинги жамоаси - Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беришади. Ушбу таркибдаги ҳакамлар бригадаси март ойи бошида Ўзбекистон Суперкубоги учун бўлиб ўтган “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўртасидаги ўйинга хизмат қилган эди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.
1/8 финалнинг икки жавоб ўйини, хусусан “Пахтакор” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги асосий ўйин 25 май куни, яна уч ўйин 26 майда, “Андижон” ва “Насаф” орасидаги ўйин эса аввал режалаштирилгани каби 26-да эмас, 27 майда бўлиб ўтади.


