Равшан Эрматов Россия ва Озарбайжон ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ҳакамлик қилади
Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов футбол бўйича Россия ва Озарбайжон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг бош ҳаками этиб тайинланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россия футбол иттифоқи маълумотларига кўра, 3 сентябр куни “Арена Химки” стадионидаги Россия ва Озарбайжон ўртасидаги ўртоқлик учрашувига хизмат кўрсатадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Ўйин ҳакамлиги Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси: бош ҳакам Равшан Эрматов, ёрдамчилар Абдуҳамидулло Расулов, Алишер Усмоновларга топширилди.
Қайд этиш зарурки, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатлари ўйинларини олиб борган ҳакамлар орасида рекордчи ҳисобланади ва бугунга қадар финаллардаги 9 ўйинга ҳакамлик қилган (2010 ва 2014 йилларда). Шунингдек, у Осиё кубоги финали в клублар ўртасида жаҳон чемпионати, 2012 йилдаги Лондондаги Олимпиа ўйинлари учрашувларини ҳам бошқарган.
Эрматов бир неча марта (2008 йилдан 2011 йилга қадар) Осиё футбол конфедерациясининг (ОФК) энг зўр ҳаками деб топилган ва ОФК тарихида ушбу номга икки марта эришган илк ҳакамдир.