Равшан Эрматов Сурия ва Япония термалари ўртасидаги ўйинга хизмат кўрсатади

Дата: 16:58, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – 8 октябрда ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 2018 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи 5-туридан ўрин олган "Е" гуруҳидаги Сурия ва Япония термалари ўртасидаги ўйинга хизмат кўрсатади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Футбол федерацияси сайтига асосланган ҳолда.

“Суриядаги нотинч вазият сабаб ушбу учрашув нейтрал майдонда ўтказилади. Нейтрал майдон сифатида эса Уммоннинг Мускат шаҳридаги Seeb Sports ўйингоҳи танланган”, -дейилади ЎФФ хабарида.

Равшан Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериши айтиб ўтилган. Тўртинчи ҳакам бўлиб Илгиз Танташев қатнашади, бундан ташқари, учрашув назоратчиси Муҳаммад Ал-Ҳайил (Қатар), ўйин комиссари Аҳмад Шаҳир (Мальдив).

Янгилик билан ўртоқлашиш: