Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги 10-ўйинига ҳакамлик қилади ва видеоёрдам тизими ҳақидаги фикрини билдирди

Дата: 16:34, 20-06-2018.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларидаги 10-ўйинига ҳакамлик қилади ва видеоёрдам тизими ҳақидаги фикрини билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу эртага, 21 июнда содир бўлиб, ўшанда Эрматов Аргентина ва Хорватия термалари ўртасидаги ўйиннинг бош ҳаками сифатида майдонга тушади. D гуруҳидаги ушбу ўйин Нижний Новгородда бўлиб ўтади.

Унинг узоқ вақтлардан бери ҳамкорлари бўлиб келаётган Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар қанот ҳакамлари бўлиб қатнашадилар.

Эслатиб ўтамизки, бу Равшан Эрматов учун учинчи жаҳон чемпионатидир.

Бундан олдинроқ ўзбек рефериси Россиядаги ЖЧ-2018даги янгилик ҳақида ўз фикрини билдирган эди. “Биз видеоёрдам тизимидаги ҳамкорларимиздан жуда яхши кўмак олмоқдамиз. Биз суперқобилиятли одамлар эмасмиз ва ҳамма нарсани кўра олмаймиз. Ушбу тизим ҳакамлар учун спортга хос бўлмаган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ажойиб восита бўлади. Футбол – ҳаммаси бир-бирига ҳурмат асосида қуриладиган оламдир”, - деб таъкидлади Эрматов.

Сурат манбаи: http://olympic.uz/ru/8812

Янгилик билан ўртоқлашиш: