Равшан Эрматов ЖЧ-2014 ҳакамлари ўртасида учинчи ўринни эгаллаб турибди

Дата: 14:04, 30-06-2014.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ - Равшан Эрматов worldreferee.com ихтисослашган сайти версиясида футбол бўйича Бразилиядаги жаҳон чемпионатининг энг яхши уч ҳакамлари орасида мустаҳкам турибди, дея хабар беради “Жаҳон” ахборот агентлиги.

Бугунга қадар Р. Эрматов мундиалнинг уч ўйинига хизмат кўрсатди. Ўзбекистонлик ҳакам бошчилигидаги Германия ва АҚШ ўртасидаги сўнгги ўйин халқаро спорт сайти мутахассилари томонидан 6 баллга баҳоланди.
Қайд этилишича, Р. Эрматов жаҳон чемпионатларида жами саккиз ўйин ўтказди ва шу йўналишдаги ҳакамлар рекордини янгилади. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар Ўзбекистонлик ҳакамга 8,8 балл қўйдилар.
Бугунда Эрматов жаҳон чемпионатлари ўйинлари бошқарган ҳакамлар орасида 7,8 балл билан учинчи ўринда бормоқда, деб ёзади “Жаҳон”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: