Равшан Эрматов ЖЧнинг чорак финалининг Голландия – Коста-Рика ўйинини бошқаради

Дата: 13:32, 04-07-2014.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Равшан Эрматов жаҳон чемпионатининг 1/4 финалидан ўрин олган Голландия – Коста-Рика учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Унга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва Қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам берадилар. Эрматовнинг ушбу жаҳон чемпионатидаги тўртинчи ўйини бўладиган учрашув шанба куни Салвадор шаҳрида бўлиб ўтади”, - деб қайд этилади ФИФА хабарида.
Чемпионатдаги бошқа чорак финал учрашуви – Аргентина-Бельгия ўйинини италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: