Равшан Эрматовни ҳинд Суперлигаси-2014 ўйинларига хизмат кўрсатишга таклиф қилишди

Дата: 15:40, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳини ҳинд Суперлигаси-2014 ўйинларига хизмат кўрсатишга таклиф қилишди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида жойлаштирилган.

Эрматовнинг ҳакамлар бригадаси Ҳиндистон Футбол федерацияси таклифига биноан 15 ноябрда ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ҳар доимгидай Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам берадилар.

Илгари ЎзТАГ ўзбекистонлик ҳакам 12 ноябр куни Истамбулдаги “Şükrü Saracoğlu” стадионида Бразилия ва Туркия термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига ҳакамлик қилиши ҳақида хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамизки, Р.Эрматов 2010 ва 2014 йилги дунё биринчилигининг 9 ўйинига бошчилик қилган жаҳон футболи тарихидаги илк реферидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: