Равшан Ирматов “Агар сиз ҳакам бўлсангиз, бу майдонда қиролсиз, дегани эмас”, деб ҳисоблайди

Дата: 14:30, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – “Агар сиз ҳакам бўлсангиз, бу майдонда сиз қиролсиз”, дегани эмас деди ўзбекистонлик ҳакамРавшан Эрматов “Спорт-Экспресс” нашрига берган интервьюсида, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жаҳон футболининг Марио Балотелли (“Ливерпуль” жамоаси ва Италия термаси ўйинчиси - ЎзТАГ) ва Пепе (“Реал Мадрид” ва Португалия термаси ҳимоячиси - ЎзТАГ) каби таъсирчан ўйинчилари билан муносабат ҳақидаги саволга жавоб берган Р.Эрматов “Балотеллига ҳакамлик қилгани, лекин ҳеч нима рўй бермагани”ни қайд этди. “Пепе билан ҳозирча учрашмаганман. Ҳамма ҳам инсон. Агар сиз кимнидир ҳурмат қилсангиз, у ҳам сизни ҳурмат қила бошлайди. Агар сиз ҳакам бўлсангиз, бу майдонда сиз қиролсиз, демак, истаганингизни қила оласиз, дегани эмас. Ҳакамнинг асосий вазифаси футболчи ва футболга яхши хизмат кўрсатишдир деб ҳисоблайман”, - деб давом эттирди у.

Нега кўп сариқ ва қизил карточкалар кўрсатмаслиги ҳақидаги саволга Р.Эрматов “Жазолашга эмас, олдини олишга ҳаракат қиламан (қоида бузилишларининг – ЎзТАГ)”, деб жавоб берди. “Худди Арьен Роббен ("Бавария" немис клуби ва Голландия терма жамоаси ўйинчиси - ЎзТАГ) билан бўлган вазиятдаги каби. Юмор, яхши муомила билан. Лекин ўйиндан олдин ҳамма билан мулоқот қила олмайсан. Шунда бирринчи қоида бузилишидаёқ бундай қилиш мумкин эмаслигини ҳаммага англатишга ҳаракат қиламан”, - деб таъкидлади Р.Эрматов.

Ўзбек ҳаками 2010 йилдаги Жанубий Африкадаги Жаҳон чемпионатидан кейин “юлдузлик касали”га чалинганми-йўқлиги ҳақидаги саволга “Йўқ. Бўшашсанг одамларга ўз ҳақингда бошқача ўйлашга имкон берасан. Агар чемпионатда яхши ишлаб, кейин қўпол хатога йўл қўйсанг: “Ўзидан кетиб қолибди. Олдингидай ҳаракат қилмаяпти”, дейишади”, - деб жавоб берди.

Эслатиб ўтамизки, Равшан Эрматов Жаҳон футболи тарихида ЖЧда (ЖАР-2010 ва Бразилия-2014да - ЎзТАГ) 9 ўйинга хизмат қилган илк ҳакам бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: