Райҳон Ғаниева ўзбек тили ҳақидаги танқидларга жавоб берди

Дата: 17:07, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ – Райҳон Ғаниева ўзбек тили ҳақидаги танқидларга жавоб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кўпчилик “ўзбекча ёзинг, русчани тушунмайман”, дейишади. Кечирасиз, бу сизнинг муаммоингиз, сиз билим олишга, илгарилашга интилмайсиз. Албатта тилни билиш билмаслик сизнинг тўлиқ ўз ҳаққингиз, лекин сизга бу даъво билан мурожаат қилишса, сиз ҳам бу сизнинг ишингиз эмас деб жавоб берасиз. Хуллас, тилни билиш билмаслик менинг (Райҳон) ўз ишим”, - деб ёзади у Telegram саҳифасида.

“Эй одамлар, ўтириб олиб, хонандаларнинг ёзувлари остида ғаламислик қилишни бас қилинг. Яхшиси билим олишга интилинг. “Тил билган – дунё билади. Саломат бўлинг!”, - деб хулоса қилади Райҳон Ғаниева.

Янгилик билан ўртоқлашиш: