РБК ва МДҲ «Мир» телеканаллари Ўзбекистондаги аналогли телевидения фойдаланувчиларига кўринмай қолди

Дата: 22:54, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги аналогли телевидения фойдаланувчилари икки россия телеканали – “РБК” россия ишбилармонлик телеканали ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) “Мир” телеканалини кўришдан маҳрум бўлдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

Яқинда Ўзбекистондаги аналогли телевидения абонентлик пакетидан россиянинг бизнес ва иқтисодиётга оид “РБК” телеканали чиқариб ташланди. Ушбу маълумотни Podrobno.uz ЯА мухбирига аналогли ва рақамли телевидение хизматлари тақдим этиш билан шуғулланувчи бир неча компанияларда тасдиқлашди. Айни пайтда РБК телеканалини рақамли телевидение фойдаланувчилари ҳозирда ҳам кўришлари мумкин.

Кейинчалик, кабель телевидение фойдаланувчилари пакетидан яна бир канал – МДҲ “Мир” телеканали ҳам олиб ташланди. Телеканалнинг олиб ташланиши ушбу ташкилотнинг Минскда 9 – 10 октябр кунлари бўлиб ўтган саммитидан кейин юз берди.

“Мир” телеканалини ҳозирда фақат сунъий йўлдош телевидениеси фойдаланувчилари кўришлари мумкин.

Олдин ўзбек телетомошабинлари “Домашний”, ТНТ, ДТВ, Рен-ТВ телеканалларини кўришдан маҳрум бўлган эдилар.

Трансляциянинг тўхтатилишига техник носозликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: