“Реал” – “Атлетико” қарама қаршилиги Флорентино Перес, Роналду ва Бэйлнинг гаплари сабабли кескинлашди

Дата: 13:21, 27-05-2016.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Чемпионлар лигаси финал ўйинига 36 соат қолганда интернет “Реал” президенти Флорентино Переснинг ўйлари, бош суперюлдуз Криштиану Роналдунинг очиқламалари ва Гарет Бэйлнинг ўта ишонч билан айтилган баёнотлари билан тўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Аслида, “Реал” президенти Флорентино Переснинг Испания “Севилья”си бош тренери Унаи Эмери билан боғланиб, кейинги сешанбага қадар ҳеч нарсани режалаштирмасликни илтимос қилганида ҳеч қандай ҳайрой қоларли жой йўқ.

Бу ерда барчаси тушунарли. Агар қироллик клубининг ҳозирги етакчиси Зайниддин Зидан асосий европа турнирининг финалида “қовун туширса”, уни Эмерига алмаштиришни кутиш мумкин.

Тушунарли.

“Севилья”ни 2013 йилда ўз қўлига олган мутахассис ва жамоа билан Европа Лигасини уч марта қўлга киритган мураббий бунга жуда лойиқ. Ҳа, биз таниқли россиялик футболчи “тренерча” деб атаган Унаи Эмери  ҳақида гапираяпмиз.

Кулгилими? Ҳа, агар бу гап ҳазил шаклда айтилган бўлса...

Айни пайтда Зиданнинг шартномаси 2018 йилгача тузилган.

Гап Чемпионлар лигаси финалининг асосий қахрамонларидан бири – “Реал” ҳақида кетганда “Барселона” ҳақида ўйламаслик қийин. Худди шундай, Роналду деганда Мессини ҳам назарда тутамизку. Бу ерда ҳам шу ҳолат. Жаҳон футболи бугун шундай тузилган.

Роналду яқинда “Чемпионлар лигасида ғалаба – “Барселона” устидан дублдан кўра қийматлироқ” – деганида нима ҳақида ўйлаган эди? “Ушбу турнирда ғалаба – орзунинг ушалиши. Буни чин дилдан айтаяпман”, - деб қўшимча қилди у.

Агар кимдир англаб етмаган бўлса, Криштиану каталон клубининг чемпионликни қўлга киритгани ва Испания кубогидаги ғалабасини назарда тутган эди.

Энди, Месси ва шериклари кейинги мавсумда азалий рақибларига қарши қанчалик ғазаб билан ўйнаши ҳақида тасаввур қилиш мумкин.

Португалиялик юлдузнинг яна бир қизиқарли гапи унинг қироллик клубига содиқлик қасами бўлди. “Шартнома Чемпионлар лигаси финалидан кейин чўзиладими? Кўрамиз. “Реал” шартномамни чўзса – ақлли иш қилган бўлади. Мен Мадридда ўйнашдан бахтлиман. Ўзимни бошқа бир клубда кўрмаяпман”, - деди Роналду.

Нима ҳам дердик. Муҳаббат иккитомонлама бўлади, деган гапга ишонгимиз келади...

Ва ниҳоят, Переснинг эҳтиёткорона тактикаси ва Криштианунинг очиқланмалари баробарида истеъдодли ўйинчи, “Реал”нинг бўлажик мегаюлдузи, ўзига ҳаддан ташқари ишонувчи Гарет Бэйл пайдо бўлди.

Унинг “Атлетико”нинг бирон ўйинчисини 11 ўйинчи сафига қўшмаган бўлиши” ва “Реал” ўйинчилари барча жиҳатлардан зўрлиги” ҳақидаги сўзлари ўйинчининг ўта каттазанглиги ва унда рақибларига оддий ҳурматнинг йўқлигидан далолат беради.

Яхшиси, у гапирмасдан – ўйнагани маъқул эди. Унинг ўрнига бошқалар гапиргани маъқул шекилли...

Эслатиб ўтамизки, Чемпионлар лигасининг финал ўйини эртага, 28 май куни тошкент вақти билан соат 23.45 Милан шаҳридаги Сан-Сиро стадионида бошланади. Бу Еврокубокнинг бир мамлакатдан икки жамоа учрашаётган олтинчи ва бир шаҳардан икки клуб бир бирига қарши тушаётган иккинчи финал ўйинидир.

Ушбу икки клуб 2014 йилги Чемпионлар лигасининг финалида ўзаро учрашган эдилар. Ўшанда “Реал” қўшимча вақтда йирик ҳисобда 4:1 шаклида ғалаба қозонган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: