“Реал” – “Атлетико”: Зидан Симеонедан омадлироқ бўлиб чиқди

Дата: 10:50, 30-05-2016.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Чемпионлар лигаси финали ҳаяжонли кечган бўлса-да, ўйин кутилганидек якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

УЕФА Чемпионлар лигаси ҳал қилувчи баҳси олдидан “Реал”нинг кучли хужумлари “Атлетико” ҳимоясини доғда қолдиришига, натижада кўплаб голлар бўлишига умид қилган эдик.

Айниқса, “Реал” тренери Зайниддин Зидан шогирдларини бунга ундаши кутилган эди.

Аммо “Реал” гол уриши билан бундай бўлмаслиги аниқ бўлиб қолди.

Қироллик клуби биринчи таймни шунчаки бир илож қилиб якунлади, иккинчиси эса бундан ҳам ёмонроқ бўлиши кутилгани ҳолда, “Атлетико”нинг бирдан ошган хужумкорлиги бунга монелик қилди. Бунинг учун “Атлетико” мураббийси Диего Симеоненинг истеъдодига тан бериш зарур.

“Реал” бош рақиби футболининг гўзаллиги жамоанинг ўйин суръатини тезкор даражага чиқаргани ҳолда, уни узоқ вақт давомида ушбу ҳолда тутиб туришида кўринади. Бунинг устига, футболчилар тўпни бир бирларига тезкор равишда ошириб, рақиб ҳимоячиларини шошириб қўяди.

Шунинг натижасида “Атлетико” ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда ҳисобни тенглаштирди: 1:1.

Қўшимча вақт нимага кетгани ҳақида ўзоқ баҳслашиш мумкин. Аммо финалнинг бутун завқи бизларни телевизор олдида ҳаяжонда тутуб туришида бўлди.

Ўйин сценарийси 2014 йилги ЧЛ финалидаги каби бўлди. Гап қўшимча вақт ҳақида кетмоқда. Аммо битта фарқи бор: агар 2014- йилда Карло Анчелотти бошчилигидаги “Реал” қўшимча вақтда “Атлетико”ни янчиб ташлаган бўлса, 2016-йилда Зидан бошлиқ жамоа деярли ҳеч нима қила олмади ҳисоб...

 Пенальтиларчи? Нима ҳам дердик, бу ерда ҳаммасини омад ҳал қилади. Хуанфран гол кирита олмади холос. Хуллас, ҳаммаси оддий: Зидан Симеонедан омадлироқ бўлиб чиқди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: