Регби-15 бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатининг иккинчи дивизионида БААга ютқазди

Дата: 15:06, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Тошкент вилоятида Регби-15 бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи дивизиони ўйинлари бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси ўзининг илк ўйинида БАА жамоасига йирик 65-13 ҳисобида ютқазди. Ўзбекистон термаси ҳисобни Станислав Кречун амалга оширган жарима зарбасидан кейин мувафақиятли очди. Ўрал Туробов ва Санжар Садуллаевлар жамоага яна 10 очко олиб келдилар”, - деб таъкидлашди Регби федерациясида.

Ушбу ўйинга параллель равишда Таиланд-Гуам учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда 25-16 ҳисобида Таиланд ғалаба қилди.

Энди 21 майда Ўзбекистон термаси Гуам билан биргаликда 3-4 ўрин учун, Таиланд ва БАА термалари эса 1-2 ўрин учун майдонга тушадилар. Турнир ғолиби эса Регби-15 бўйича Осиё чемпионатининг биринчи дивизионига йўлланма олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: