Регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон термаси устидан ғалаба қозонди
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Пунжаб (Лахор, Покистон) стадионида Регби-15 бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўта қийин кечган курашда Ўзбекистон терма жамоаси 23-17 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи тўп ва 5 очкони терма жамоа ҳисобига Рустам Намиров келтирди. Максим Лифонтов эса яна 18 очко ишлади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон регби федерацияси матбуот хизматида.
“Бу биз учун катта натижа. Терма жамоа таркиби анча ёш бўлишига қарамасдан биз тажрибали Ҳиндистон терма жамоаси устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик”, - деб қайд этди регби бўйича Ўзбекистон терма жамоаси капитани Азим Хўжаев.