Реконструкциянинг иккинчи босқичидан кейин “Эски Жўва” бозорига 17 млрд сўм маблағ тикилди

Дата: 17:59, 28-10-2014.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Реконструкциянинг иккинчи босқичидан кейин “Эски Жўва” бозорига 17 млрд сўм маблағ тикилди, деб хабар беради Podrobno.uz ЯА.

“Ҳозирда реконструкциянинг икки босқичи якунланди, гўшт павильони ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан савдо қилувчи очиқ майдон тартибга келтирилди. Бунга 17 млрд сўм атрофида пул сарфланди”, - деди Шайхонтоҳур тумани ҳокими Миразам Мирқосимов.

Яқин орада бозорни таъмирлашнинг учинчи босқичи доирасида қандолат маҳсулотлари билан савдо қилувчи павильон тартибга келтирилади. Реконструкция ишлари давомида бозор ҳудудида фаввора қурилди, асосий дарвоза таъмирланди, шунингдек, Чақичмон кўчаси бўйлаб ўтувчи йўл таъмир қилинди ва иккитомонлама ҳаракат йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамизки, халқ орасида “Чорсу” номи билан машҳур “Эски Жўва” деҳқон бозорини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишлари 2013 йилда бошланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: