РЭП Ўзбекистон билан ҳамкорлик Рига порти учун қизиқарли ва муҳимлигини билдирди

Дата: 17:34, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон билан транспорт ва логистик соҳасида ҳамкорлик Рига эркин порти (РЭП), Латвия транспорт тармоғи учун қизиқарли ва муҳим. Бу айниқса, Россиядан транзит оқимлар қисқараётган пайтда аҳамият касб этади, деб ёзади “Росбалт”.

“Рига эркин порти бутун транспорт ва логистик соҳаси каби янги ҳамкорлар қидирмоқда. Хусусан, ўсиб бораётган Ўзбекистон бозори ҳам бизга қизиқ”, - деб таъкидлади РЭП бошқаруви раиси Андрис Америкс Ўзбекистон парламенти Сенати раиси Нигматилла Йўлдошевнинг Латвияга ташрифини шарҳлар экан.

У ташриф доирасида Рига эркин портига бориб, унинг раҳбарлари билан учрашди. Порт вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистон порт учун муҳим бозордир. Бу айниқса, динамик ривож топаётган  “Навоий” логистика маркази имкониятларин ҳисобга олган ҳолда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Ўзбек томони РЭП ва порт корхоналарининг ўзбек товарларининг европа бозорларига экспортига кўмаги бўйича имкониятларига қизиқиш билдирди.

Рига эркин порти юк ва йўловчи ташиш бўйича Латвиядаги энг йирик портдир ҳамда Клайпеда билан бирга Болтиқбўйи портлари орасида етакчилик қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: