Рэпер Шохрух Ўзбекистон Ягона портали ҳақида қўшиқ айтди

Дата: 17:25, 18-02-2016.

Тошкент. 18 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ягона давлат интерактив хизматлари портали my.gov.uzнинг имкониятлари ҳақида энди қўшиқдан ҳам билиб олиш мумкин. Бу қўшиқ ёшлар орасида таниқли рэпер Шохрух томонидан куйланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан маълум қилишларича, қўшиқ ёшлар тушунадиган тилда Ягона портал имкониятлари – унинг интерактивлиги, муаммоларни тезда ҳал қилиш имконияти, инсон омилининг мавжуд эмаслиги кабилар ҳақида ҳикоя қилади.

Шохрухнинг рэпида таъкидланишича, my.gov.uz – бу янги ғоялар оламига бир дарча бўлиб, ҳар бир киши унда “доим биринчи”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: