«Республика мулк маркази» 2013 йилда 24,1 млрд сўмлик активлар сотди

Дата: 16:39, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – “Respublika mulk markazi” 2013 йилда очиқ ва аукцион савдоларида бошланғич қиймати 21,7 млрд. сўм бўлгани ҳолда жами 24,1 млрд сўмлик($10,6 млн) мулкларни сотди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, аукцион савдоларида 20 млрд сўмга ($8,8 млн) 1,9 минг автомобиллар сотилган. Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларга 223 млн сўмлик маркетинг ва консалтинг хизматлари кўрсатилган.
Бундан компания 600 млн сўм фойда, солиқлардан кейин эса 51,7 млн сўм соф фойда олган. Ўтган йил якунлари бўйича марказнинг рентабеллик коэффициенти прогноздаги 8% ошиб, 9% ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: