Республика сатира театрида “Соқов хотин”комедиясининг премьераси бўлиб ўтди

Дата: 16:01, 08-07-2015.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Тошкентдаги А.Каҳҳар номидаги Республика сатира театрида ўтган шанба куни “Соқов хотин”комедиясининг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Театрдан хабар қилишларича, спектакль Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Рихсивой Муҳамеджонов сценарийси асосида режиссер Мунаввар Абдуллаева томонидан қўйилди.

Томоша марказида ёш оилалар ҳаёти бўлиб, оилада сергап хотин ва ўйида тинчлик бўлишини истаган эр ўртасида келишмоқчилик келиб чиқади.

Спектакль ижодкорлари шу орқали оилада келишув, бир бирини тушуниш мавзусини кўтарадилар. Холбуки инсон бошқалар билан мулоқот учун яратилган, агар у ўз оиласида дардини айта олмаса, бунинг учун ўзига бошқа жой топади.

Ушбу оилавий муаммолар саҳнада ҳар қандай комедияда бўлгани каби юмор орқали очиб берилган. Спектаклда бош ролларни Жаҳонгир Қўчқоров, Шукрулло Сўфиев, Ойгул Эгамбердиева, Дилафруз Мамешовалар ўйнаганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: