Республика товар хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми деярли учдан бирга ўсди

Дата: 17:00, 28-04-2016.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Биринчи чоракда Ўзбек Республика товар хом ашё биржасида (ЎзРТХБ) тузилган барча битимларнинг умумий ҳажми 2,62 трлн сўмни ташкил этиб, 2015 йилнинг биринчи чораги билан солиштирганда 31% кўтарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХБ хабар қилишларча, биржа битимларининг ҳажми 2,09 трлн сўмга етди (+30%). Бунда бир қатор товар позициялари бўйича натурал кўринишда ўсиш кузатилди, шу жумладан, минерал ўғитлар бўйича 29,6%, полиэтилен 22%, шакар 12%, буғдой (дон) 11% ўсди.

Сотувчиларнинг қўшимча даромадлари 723,7 млрд сўмгача кўтарилди. Ҳисоб-китоб клиринг электрон тизимда 2 378 та янги мижозлар рўйхатдан ўтказилди.

Савдоларда тадбиркорлар иштироки кенгайди, улар томонидан 1,38 трлн сўмлик маҳсулотлар сотиб олинди (+19%). Улар томонидан 551,1 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилди (+38,5%). Кичик бизнеснинг биржа умумий товар айланмасидаги улуши 74% ташкил этди.

Кўргазма-ярмарка савдолар тизимида 335,3 млрд сўмлик 13,7 мингта битимлар тузилди (+45,2%). Шунингдек онлайн савдолар ушбу тизимда аввал иштирок этмаган 489 та корхоналар фаол қатнишишди.

“D-xarid” давлат харидлари бўйича ўтказилган электрон савдолар ҳажми 13% ўсди ва бюджет маблағларини тежалиши 22 млрд сўмни ташкил этди.

“E-xarid” – корпоратив харидларининг ҳажми эса 96,7 млрд сўмгача кўтарилди (+20%). Бунда молия маблағларини тежалиши 2015 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 18,4 млрд сўмдан 26,3 млрд сўмгача ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: