Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

Дата: 15:36, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – “Global Firepower Index” рейтингига мувофиқ, Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У жорий йил февралидан буён 5 ўринга юқорилаб, 48-ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон армияси 53-, Туркманистон армияси 86-, Қирғизистон армияси 110- ва Тожикистон армияси 112-ўринда бормоқда.

Техник жиҳозланишга келсак, ўзбек армиясида 420 танк, 166 самолёт (69 қирувчи-тутувчи, 89 забт этувчи қирувчилар ва бошқалар), 715 ҳарбий пиёда машинаси мавжуд. Рейтингга мувофиқ, армияда 65 минг ҳарбий доимий армияда ва 20 минг киши заҳирада хизмат қилади.

Энг кучли армиялар ўнталигига АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция, Жанубий Корея, Германия, Япония, Италия, Туркия кирган.

Эслатиб ўтамизки, “Global Fire power Index” рейтингига дунёнинг 126 мамлакатлари кирган бўлиб, уларнинг армиялари кучи 50 ортиқ омиллар бўйича баҳоланган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: