РФ бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – 2-3 ноябрда РФ бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида РФ ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан 2 ноябрдаги музокараларда савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш, иккитомонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, йирик қўшма инфратузилма ва юқори технологияли лойиҳаларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқиш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелида РФга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Музокаралар якунлари бўйича ҳукуматлараро, идоралараро ва муассасалараро ҳужжатлар пакетини имзолашга тайёргарлик кўрилмоқда. Шунингдек, Д.Медведевнинг Ш.Мирзиёев билан алоҳида учрашуви режалаштирилган.
Бундан ташқари, Дмитрий Медведев 3 ноябр куни Тошкентда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади.
“МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида 2017 йил 11 октябрда Сочида Ҳамдўстлик ҳудудида савдо-иқтисодий кооперацияни кенгайтиришнинг жорий масалалари кўриб чиқилади. Учрашувда транспорт алоқаси, машинсозлик ҳамкорлиги, қишлоқ хўжалиги ва бошқа мавзуларда фикр алмашиш режалаштирилган”, - деб хулоса қилинади хабарга.