РФ бош вазири Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги учун бино ажратиш вазифасини топширди
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – РФ бош вазири Дмитрий Медведев Татаристон ҳукуматига Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги учун бино ажратиш вазифасини топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу фармойиш ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинган.
Фармойишга мувофиқ, Қозондаги бош консуллик Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Пермь ўлкаси, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульяновск вилоятлари ҳудудларини ҳам қамраб олади.
Татаристон ҳукуматига Ўзбекистонга ижара ёки сотиб олиш шартларида хизмат ва турар-жой бинолари ажратиш тавсия этилган.