РФ Давлат думаси Ўзбекистоннинг $864 млн миқдордаги қарзидан вос кечиш ҳақидаги келишувни ратифиция қилди

Дата: 15:59, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Россия Давлат думаси Ўзбекистоннинг $864 млн миқдордаги қарзидан вос кечиш ҳақидаги келишувни ратифиция қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Дума сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотда айтилишича, ўтган жума куни Россия Давлат думаси “Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятларни ҳал қилиш бўйича келишувни ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни қабул қилган.    

“Имзоланган келишув Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар беради", - деб таъкидлади Россия молия вазири ўринбосари Сергей Сторчак.

Эслатиб ўтамизки, ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятларни ҳал қилишга доир келишув 2014 йил 10 декабрда РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи вақтида имзоланган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: