РФ ФМХ Ўзбекистондан Россияга асосан 29 ёшгача бўлган ёшлар бораётганлигини маълум қилди
Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Россияга асосан 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар бормоқда. Бунга доир хулосага Россия Федерал миграция хизмати томонидан эълон қилинган “Расмий статистика маълумотлари” билан танишгандан кейин келиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хужжатда айтилишича, ҳозирда Россияда 17 ёшгача 102863, 18 ёшдан 29 ёшгача 828007, 30 ёшдан 39 ёшгача 368237, 40 ёшдан 49 ёшгача 265929, 50 ёшдан 59 ёшгача 78322, 60 ёшдан ошган 11140 Ўзбекистон фуқароси бор.
Қолган Марказий Осиё мамлакатлари сезиларли даражада ортда қолмоқда. Гап хусусан, Қирғизистон (56500, 153347, 56406, 34069, 12091, 2724), Тожикистон (91841, 393695, 183193, 104767, 30778, 3690) ва Қозоғистон (65438, 121232, 85022, 64953, 48428, 27869) ҳақида кетмоқда.


