РФ Молия вазирлиги 2016-2018 йилларда пенсиялар индексациясида 2,56 трлн рубл тежаб қолишни таклиф қилмоқда

Дата: 17:16, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – РФ Молия вазирлиги 2016-2018 йилларда пенсиялар ва ижтимоий пособиялар индексациясида 2,56 трлн рубл тежаб қолишни таклиф қилмоқда, дейилади муассасанинг Рейтер ихтиёридаги материалларида.

Бош вазир Дмитрий Медведев ушбу таклифларни “етарли даражада қаттиқ” деб атади.

Молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, жорий бюджет кўрсаткичларида қўйилган ҳажмга нисбатан бюджет ажратмаларининг камайиши 2016 йилда 510,1 млрд рублни, 2017 йилда 878,9 млрд рублни, 2018 йилда 1174,3 млрд рублни ташкил этади.

Молия вазирлиги ижтимоий тўловлар индексацияси механизмида бюджет ижтимоий барқарорлиги учун таҳдидлар кўрмоқда.

Вазирлик пенсиялар индексациясини йилига бир марта (1 февралдан) прогноздаги инфляцияга мослаб: 2016 йилда 5,5%, 2017 йилда 4,5% ва 2018 йилда 4% амалга оширмоқчи.

Амалдаги тартиб 2015 йилда 11,4%, 2016 йилда 11,9%, 2017 йилда 7%, 2018 йилда 8,4% миқдорда индексация қилишни кўзда тутади.

Агар амалдаги тартиб сақланиб қолса, бу РФ бюджетидан Пенсия жамғармасига жорий йилдаги ЯИМ 2,7% 2016 йилда ЯИМ 3,4% трансфертлар ошишига олиб келади, дейилади Молия вазирлиги материалларида.

“Федерал бюджетнинг ижтимоий сиёсатга ҳаражатлари умумий харажатлар ҳажмида 2016 йилда 35% атрофидани ташкил қилади”, – деб огоҳлантиради муассаса.

“Амалдаги индексация механизми иқтисодиётдаги таркибий дисбалансларнинг кучайиши ҳавфларини кучайтиради. Бунда омонат ва инвестициялар жорий истеъмол билан, хусусий талаб, давлат талаби билан сиқиб чиқарилади”, – деб ҳисоблайди Молия вазирлиги.

Янгилик билан ўртоқлашиш: