РФ мудофаа вазири Ўзбекистонни терроризм билан кураш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди

Дата: 14:21, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Ўзбекистонни терроризм билан кураш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У ушбу баёнотни 29 ноябрда Москвада Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев билан учрашувда қилди.

“Чегарангиздаги вазият минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун Жамоавий хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (ЖХШТ) ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доираларидаги ҳамкорлик нақадар муҳимлиги ҳақида яна бир бор ўйлашга мажбур қилади”, - деб иқтибос келтиради С. Шойгудан РФ мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий алоқалар департаменти.

У дунёдаги вазиятга тўхталар экан у ҳам “ташвишли ва мураккаб эканлиги”ни таъкидлаб ўтди.

“Бугун биз кўриб турган вазият хавфлар қисқармаётганини, балки аксинча, “Ислом давлати”, "Жебхат ан-Нусра” (РФда таъқиқланган ташкилотлар) каби ташкилотларнинг пайдо бўлиши муносабат билан янада кўпаётганлигидан ва ўз навбатида, улар туғдираётган таҳдидларнинг ҳам ошаётганлигидан дарак беради”, - деб аниқлаштирди Россия ҳарбий муассасаси раҳбари.

У Ўзбекистон ва Россияда ҳар икки давлат келажаги йўлида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш учун истиқбол ва имкониятлар борлигига ишонч билдирди.

Ўз навбатида, Қ.Бердиев Россия Ўзбекистон учун асосий стратегик ҳамкорлигини таъкидлади.

“Бизни Россия билан жуда кўп нарса боғлаб туради. Айтиш мумкинки, боғлаб туради эмас, балки биз қандайдир бўлинмаганмиз. Балки, ўзаро ҳамкорлигимиз унчалик ҳам фаол бўлмаган даврлар бўлгандир, бироқ, биз ҳар доим Россия билан биргамиз, Россия биз учун асосий стратегик ҳамкордир”, - деди Ўзбекистон ҳарбий муассасаси раҳбари.

Шунингдек, у ўзбек офицерлари ва курсантларига Россия ҳарбий ўқув билим юртларида таълим берилишининг қайта бошланиши муносабати билан ҳам ҳамкасбига миннатдорчилик билдирган. Маълумки, мазкур ўқув жараёнларига 2012 йилда барҳам берилган эди.

“Биз Сурияда бўлиб ўтаётган воқеаларни кузатиб бормоқдамиз ва Россиянинг муваффақиятларини, унинг дунёга намойиш этаётган кучи, қуроллари, техника ва янги технологияларини яхши кўриб турибмиз”, - деб таъкидлади Қ.Бердиев.

Россия билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик мавзусига қайтар экан у бу алоқалар мустаҳкамланаётгани ва тадбирлар сони йилдан йилга ошаётганлигини айтиб ўтди.

“Режага кўра 2017 йилда улар икки баравар кўпаяди ва йилда 36 биргаликдаги тадбир ўтказилади”, - деди Ўзбекистон ҳарбий муассасаси раҳбари.

Музокаралар якунлангач Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари генерал-полковник Қобул Бердиев ва армия генерали 2017 йилда икки давлат ўртасида Ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартнома ва Ҳарбий муассасалар ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик режасини имзоладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: