РФ президенти Путин 9 май олдидан МДҲ мамлакатлари етакчилари билан норасмий учрашув ўтказади

Дата: 12:44, 08-05-2015.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Жума куни МДҲ мамлакатлари етакчилари норасмий учрашув ўтказадилар. РФ президенти Путин россия пойтахтига Улуғ Ватан урушининг 70 йиллигини нишонлашга келган ҳамкасбларини йиғади, деб хабар берди ИТАР-ТАСС Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланган ҳолда.

Учрашувга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Беларусь етакчиси Александр Лукашенко, Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовлар боришларини тасдиқладиган. Учрашувда МДҲ Ижроя қўмитаси котиби Сергей Лебедев ҳам қатнашади.

Олдинроқ РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков учрашувда графиклари тўғри келмаганликлари сабабли бир неча давлат етакчилари қатнашмаслигини маълум қилган эди. Хусусан, Кремлдаги саммитга Украина президенти келмайди.

“Етакчилар совет халқининг Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича қўшма режага доир кўламли ишларнинг якунларини сарҳисоб қиладилар”, - деди Ушаков бунга доир тегишли хужжат ўтган йилнинг 14 февралидаёқ тасдиқланганлигини эслатиб ўтган ҳолда.

Шунингдек, учрашувда 2015 йилнинг МДҲда Ветеранлар йили деб эълон қилиниши доирасидаги чораларни амалга ошириш масаласи ҳам муҳокама қиланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: