РФ президенти ўзбекистонлик ҳамкасбининг республикага ташриф буюриш ҳақидаги таклифини қабул қилди

Дата: 17:24, 06-04-2017.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Россия президенти ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёевнинг республикага ташриф буюриш ҳақидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақида

Кремл сайтида хабар берилмоқда.

“Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин ва бутун россия халқига самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ва РФ президентини Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди”, - дейилади икки мамлакат етакчиларининг қўшма баёноти матнида.

Чоршанба куни Путин кейинги тўрт ойда Россия ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий алоқалари сезиларли даражада фаоллашганини баён қилди. Россия етакчисининг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалик соҳасидаги товар айланмаси икки баравардан кўпга ўсган.

Эслатиб ўтамизки, Мирзиёев Москвага 4 апрелда етиб борган эди. У мамлакат президенти лавозимига ўтган йил 14 декабрда киришди ва Россияга илк марта Ўзбекистон президенти мақомида ташриф буюрди.

 Муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил сентябрда 78 ёшли давлат раҳбари Ислом Каримов вафот этганидан кейин ўтказилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: