РФ Саратов вилоятида суд ўзбекистонликлар ва бир қирғизни жазога ҳукм қилди
Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Россиянинг Саратов вилояти Новоузенск суди 12 хорижликни жазога ҳукм қилди, улар орасида 11 ўзбекистонлик ва бир қирғиз бор, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Россия ОАВ берган хабарларига кўра, 2014 йилнинг 15 октябрида улар от-аравада РФ давлат чегерасини Саратов вилояти Александрово-Гайский туманида ноқонуний кесиб ўтганлар. Улар РФ ҳудудига киришга рухсатлари йўқлигини олдиндан билганлар.
Хорижликлар чегарачилар томонидан қўлга олинганлар.
Суд қарори билан 11 судланувчи озодликдан маҳрум қилиш жазосини олди, 1 киши эса 10 минг рубл жаримага тортилди.
Суд қарори қонуний кучга кирди.


