РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ўзбекистан ва Россия ўртасидаги товар айланмасини деярли $4 млрдга баҳолади

Дата: 17:13, 26-02-2018.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистан ва Россия ўртасидаги товар айланмасини деярли $4 млрдга баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзаро товар айланмасининг жиддий ўсганлигини қайд этдик. Унинг ҳажми ўтган йилда деярли 35% ошиб, $4 млрдга яқинлашди”, - деб иқтибос келтиради Россия ТИВ раҳбаридан россия ташқи ишлар муассасаси матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан ўтказган музокаралар якунларига доир матбуот анжуманидаги сўзларидан.

“Биз ҳамкасбим Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар ўтказдик. Улар дўстона ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди”, - деб таъкидлади Лавров.

“Биз Россия президенти В.В.Путин ва Ўзбекистон раҳбари Ш.М.Мирзиеёвлар ўртасидаги келишувларга мос ривожланаётган муносабатларимиз даражасига юқори баҳо бердик”, - деб давом қилди ТФ ТИВ раҳбари. “Хусусан, Ўзбекистон президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг Россия Федерациясига ўтган йил апрелда қилган давлат ташрифи доирасида келишилган масалалар қандай бажарилаётганини кўриб чиқдик”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://promdevelop.ru/sergej-lavrov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: