РФ ҳукумати Путинга Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилди
Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – РФ ҳукумати президент Путинга Ўзбекистон билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида шартнома имзолашни таклиф қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“РФ ҳукуматининг “Россия Федерацияси президентига “Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида билан ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида шартномани имзолаш таклифи”ни тақдим қилишга доир қарори ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинган.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдин РФ бош вазири Дмитрий Медведев Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида шартнома лойиҳасини маъқуллаган эди. Лойиҳа РФ тегишли муассасалари томонидан тайёрланган бўлиб, ўзбек томонидан ҳам ишлаб чиқилган.