РФ вазир ўриносари Ўзбекистондан енгил саноат моллари импорти ҳажмларини очиқлади

Дата: 15:05, 14-10-2016.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Россия саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Виктор Евтухов XII Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг очилиш маросимида Ўзбекистондан енгил саноат моллари импорти ҳажмлари ҳақида маълумотларни очиқлади

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Россияга қиймати $260 млнлик енгил саноат маҳсулотларини экспорт қилган.

РФ вазир ўриносари Ўзбекистон Молия вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан учрашувда Ўзбекистондан енгил саноат моллари импорти ҳажмлари 2015 йил билан солиштирганда 24,3% ошганлигини маълум қилди.

Евтуховнинг сўзларига кўра, шунингдек, Ўзбекистон Россияга пахта калаваси етказиб бериш бўйича ҳам етакчидир. Ушбу маҳсулот тўқимачилик саноатида кенг қўлланилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: