РФнинг мустақил ишлаб чиқарувчилари ўрта осиё газини “Газпром” экспортидан сиқиб чиқармоқчи

Дата: 17:58, 05-06-2014.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Россиялик мустақил ишлаб чиқарувчилар “Газпром” экспортидаги Ўрта Осиё ва Озарбайжон гази ўрнига ўз ҳажмларини таклиф қилмоқдалар. Ушбу масалалар ИЭК бўйича Президент комиссияси мажлиси кун тартибига кирмаган бўлсада, тадбирга тайёргарлик доирасида муҳокама қилинди, деб хабар берди ИТАР-ТАСС маслаҳатлашувлар билан таниш манбага асосланган ҳолда.
Россия газ монополияси Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжондан газ харид қилиб, уни Европага жўнатади. Манбанинг эслатишича, “Газпром” трубалари бўйлаб ўтувчи ушбу газ учун божхона божлари тўланмайди. Божхона хизмати статистикаси ушбу схема бўйича Европага етказиб берилган транзит газ ҳажми 2013 йилда 35,7 млрд кубометр – яъни умумий экспорт ҳажмининг 18% ошиғини ташкил қилган (196,4 млрд кубометр). “Бу федерал бюджетга $4,3 млрд атрофида тушмоқда”, - ҳисоблаб чиқди ИТАР-ТАСС манбаси.
Ўз навбатида, кун тартибига “Газпром” трубалари бўйлаб Европага жўнатилаётган Ўрта Осиё ва Озарбайжон гази учун божхона божлари ўрнатиш ва ушбу ҳажмлар ўрнини аста-секин россиялик мустақил ишлаб чиқарувчилар газ ҳажмлари билан алмаштириш масаласи қўйилмоқда, деб таъкидлади ИТАР-ТАСС манбаси.
“Роснефть” ва “НОВАТЭК” РФдаги энг йирик мустақил газ ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади. Бундан ташқари, 2011 йилнинг январида “Газпром” ОАЖ 2011-2015 йилларда Ўзбекистондан газ харид қилиш ҳақида шартнома имзолади, лекин унинг ҳажмлари аниқлаштирилмади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: