РФнинг Волгоград вилоятида Ўзбекистоннинг 25 фуқароси ушланди
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – РФнинг Волгоград вилояти Калачевск туманида Ўзбекистоннинг 25 фуқароси ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Россия Ички ишлар вазирлигининг Волгоград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Вилоят йўл-патрул хизмати алоҳида батальони инспекторлари тарафидан ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний равишда бўлган 25 Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ушланди. Калачевск туманининг уч ЙПҲ постларида бир вақтнинг ўзида 3 йўловчи автобуси тўхтатилди. Уларда Ўзбекистон фуқаролари бўлишган”, - деб таъкидланади хабарда.
Тезкор ходимларнинг маълумотларига кўра, уларнинг бари миграцион қонунчиликни бузганлар ва Россия ҳудудида бўлиш учун асос бўлувчи биронта ҳужжатга эга бўлишмаган.
Ҳозирги пайтда барча мигрантларга нисбатан маъмурий ишлар тузилиб, уларга жарима солинган ҳамда 5 йил давомида Россия Федерацияси ҳудудига кириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, мамлакатдан чиқариб юборилган.
Сурат манбаи: http://www.sensusnovus.ru/news/2017/12/19/25769.html