Ричард Хоугланд Ўзбекистоннинг иқтисодий барқарорлигини таъкидлади

Дата: 15:55, 27-07-2015.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг асосий муваффақияти иқтисодий барқарорликдир. Ушбу фикр Тошкентдаги матбуот анжуманида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосарининг биринчи ёрдамчиси Ричард Хоугланд томонидан айтиб ўтилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мухбиримизнинг хабар қилишича, америкалик дипломат тавсия сифатида мамлакатда “ислоҳотларни давом эттириш , шунингдек, қолган дунёга янада очиқроқ бўлиш учун майдон мавжудлиги”ни ҳам таъкидлади.

“Мен бу сўзларни сиёсатдан келиб чиқиб айтаётганим йўқ, балки глобал реалликдан келиб чиқиб сўзламоқдаман. Сир эмаски, дунё глобал иқтисодиёт сари олдимламоқда. Бу барча мамлакатлар бир хил иқтисодий тизимга эга бўлиши зарур дегани эмас. Лекин бу мамлакатлар уларга глобал иқтисодиётда қатнашишга имкон берувчи сиёсат олиб боришлари лозимлигини билдиради”, - деди дипломат. Мисол сифатида у Хитой ва Ҳиндистонни келтириб ўтди.

Шуниндек, Ричард Хоугланд Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан музокараларда Янги Буюк Ипак йўли ва Хитой ҳамда бошқа мамлакатларнинг ундаги роли муҳокама қилинганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, гап АҚШнинг ушбу Янги Буюк Ипак йўли қандай қилиб ҳудуд истиқболига хизмат қилишига доир концепцияси ҳақида кетганини ҳам қайд этди.

Шунингдек, музокараларда Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар ҳам тилга олинган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати “толибон” Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид солишига ишонмайди. Чунки ушбу гуруҳ соф афғон гуруҳи бўлиб, улар бошқа мамлакатларни босиб олиш ниятида эмас.

Ўз навбатида, АҚШ ИШИД гуруҳининг ҳавфини яхши англайди. Чунки бу гуруҳ “Марказий Осиё мамлакатларининг ўзида ўсиш имкониятига эга”.

У шунингдек, мамлакатларининг Афғонистонда ҳавфсизлик бўшлиғи юзага келиши мумкинлигига доир хавотирларини тушунишини ҳам таъкидлаб ўтди. Аммо, ҳалқаро ҳамжамият Афғонистонда халқаро терроризмга қарши курашни давом эттиради.

“Мен кишилар вазиятни диққат билан кузатишлари учун сабаблар бор деб ҳисоблайман, лекин ушбу масалада “эҳтиёткорона” оптимизмга ҳам ўрин бор”, - деди Р.Хоугланд. У Афғонистонда ҳавфсизлиги энг асосий гарови – ушбу мамлакатнинг ҳудуддаги қўшнилари ёрдамидаги иқтисодий ривожланишидир, деб қўшимча қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: