Ригада қиймати $330 мингдан зиёдлик ўзбек текстилини етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди

Дата: 14:32, 20-04-2018.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 10-14 апрелда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси делегацияси Ригага (Латвия) ташриф буюриб, “Baltic Fashion & Textile RIGA 2018” Халқаро тўқимачилик саноати кўргазмасида иштирок этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уюшмадан хабар беришларича, кўргазма доирасида $330 мингдан зиёдлик ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилди.

Мамлакат тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари кўргазмада ўз маҳсулотларини “Made in Uzbekistan” бирлашган миллий стенди остида 30 квадрат метр майдонда тақдим этдилар.

Бу ерда “Farg'ona Turon Tekstil”, “Abbos Meros Tekstil”, “Min Max Luxe Tekstil”, “Marg'ilon Bo'yoq Tekstil”, “Bellezza Tekstil”, “Tuqimachilik Sanoat Tekstil” ширкатлари ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар.

Маҳсулотлар орасида эркаклар, аёллар, болалар, спорт кийимлари, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари, сочиқ ва халатлар, калава ип ва матолар ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирнинг биринчи кунида “Varan Latvija”, “Black Swan”, “Adrika”, “Italian Fashion Agency” Европа брендлари билан бирга “Farg'ona Turon Tekstil” ва “Abbos Meros Tekstil” ўзбек тўқимачилик корхоналари ҳам 2018 йил баҳор-ёз мавсуми аёллар кийимлари коллекцияларини тақдим этдилар.

Кўргазма давомида Ўзбекистон компаниялари ва Латвия, Литва, Эстония, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа хорижий ҳамкорлар ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонасида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Латвиянинг “Alita Fashion Ltd”, “Baltic Textiles”, “De Fonte Latvia”, “Ameri” ва “ROSME” тўқимачилик компаниялари вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувлар натижасида “De Fonte Latvia” компанияси ҳамкорлик қилишга тайёрлигини тасдиқлади ва айни пайтда Тошкент вилоятида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

“Baltic Textiles” компанияси Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари импортини кўриб чиқишга тайёр, бу иш шу жумладан, уларни “RIMI”, “Maxima” каби йирик тармоқ дўконларида сотиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, “Baltic Textiles” ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Польша ва Германияга экспорт қилинади.

“ROSME” ширкати билан ич кийимлари ишлаб чиқариш ва ўзбек калава ва матоларини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

Сурат манбаи: https://www.makemytrip.com/travel-guide/mauritius/textile-market-quatre-bornes-weekend-markets.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: