Ригада “Ўзбекистон” савдо уйи очилди

Дата: 12:47, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Ригада “Ўзбекистон” савдо уйи очилди. У Латвия компанияларига тўловни кейинчалик амалга ошириш шартларида Ўзбекистондан деярли ҳар қандай товарларни экспорт қилишга имкон беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунга ҳам ўзбек, ҳам латвия банкларининг қисқа муддатли кредитларидан фойдаланиш бўйича келишувлар ёрдамида эришилди. Янги савдо уйининг асосий вазифаси Ўзбекистон ва Европа иттифоқи мамлакатлари ўртасида товар хизматлар айланмасини кўпайтиришдан иборат. Бу ўзбек товарларини европа ва жаҳон бозорларига ташишни истаган латвиялик тадбиркорлар учун жуда яхши янгилик”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон савдо-саноат палатасида матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: