Қримдан келган 14 Ўзбекистон фуқароси Украинага киритилмади

Дата: 15:04, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Қримдан келган Ўзбекистоннинг 14 ва Озарбайжоннинг 1 фуқароси Украинага киритилмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Украина чегара хизматига асосланган ҳолда.

Улар Қримдан “Чонгар” ўтиш пунктига етиб келишган. Уларга уч йилга Украинага кириш таъқиқланди.

“Қримдан “Чонгар” кириш-чиқиш пунктига Ўзбекистоннинг 14 ва Озарбайжоннинг 1 фуқароси пиёда етиб келди. Бердянск чегара отряди чегарачилари хорижликлар Қримга Украинанинг қонунчилигини бузган ҳолда киргани, бунинг учун махсус рухсатномага эга бўлмаганини аниқладилар", - дейилади муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: