Қримга Ўрта Осиёлик муҳожирлар боришмоқда

Дата: 10:25, 03-11-2014.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Қримга Ўрта Осиёлик муҳожирлар боришмоқда. Ушбу тамойил Россия Федерал миграция хизмати томонидан қайд этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Божхоначиларнинг фикрига кўра, Қримга Украинанинг шарқий вилоятлари қочоқлари билан бирга Молдавия, Арманистон, Озарбайжон ва Ўрта Осиёлик муҳожирлар бормоқдалар.

“Ҳозирда яриморол ҳудудига хорижий фуқаролар, шу жумладан, Украинанинг шарқий вилоятларидан келганлар кириши билан боғлиқ ҳолда ҳудуддаги миграцион вазиятнинг сезиларли даражада оғирлашгани кузатилмоқда. Молдавия, Арманистон, Озарбайжон ва Ўрта Осиёлик меҳнат муҳожирларининг кириши кўпайганлиги ҳам қайд этилмоқда. Шу билан бирга, фуқаролик, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, миграция ҳисобига қўйиш линияси бўйича муражаатлар сони ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда”, - деб айтишди ФМХда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: