Рио-де-Жанейродаги Олимпиа қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Дата: 12:10, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Рио-де-Жанейродаги Олимпиа қишлоғида Ўзбекистон байроғини кўтариш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маросимда Риодаги Олимпиа қишлоғи мэри иштирок этиб, Ўзбекистон спортчилари олдида табрик нутқи сўзлади”, - деб хабар қилишди МОҚда.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек спортчилари Риодаги ўйинларга 120 ортиқ лицензияларни қўлга киритишган. Булардан 70 йўлланма олимпиачиларга тегишли бўлса, 52 йўлланма паралимпиачилар томонидан қўлга киритилган. Улар спортнинг академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураши каби турларида иштирок этадилар.

Маълумот ўрнида, XXXI Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода, XV Паралимпия ўйинлари эса 7-18 сентябрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: