Ришод Собиров Инчхондаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термасининг байроқдори бўлади

Дата: 11:32, 15-09-2014.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Дзюдочи Ришод Собиров Инчхондаги (Жанубий Корея) XVII ёзги Осиё ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон термасининг байроқдори бўлади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ўйинларда 32 спорт турида қатнашувчи 296 спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Ўзбекистон спорт делегацияси вакиллари 17 сентябр куни Жанубий Кореяга йўл оладилар, 18 сентябрда эса олимпия қишлоқчасида республика байроғини расман кўтариш маросими ўтказилади”, - деб таъкидлади Миллий Олимпиа қўмитасидаги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилдаги XVII ёзги Осиё ўйинлари 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Инчхонда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: